UZCARD ва "SAPTCO" компанияси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

16 mart 2022
...

Замонавий ахборот-молиявий технологиялар соҳасида инновацион онлайн ечимларни жорий этиш бўйича халқаро амалиётни ўрганиш мақсадида 2022-йил 9-мартдан 11-мартгача "SAPTCO" (Саудия Aрабистони) компаниясининг IT директори жаноб AБДУЛ AЗИЗ AЛ – AСМAРИ бошчилигидаги делегацияси UZCARD компаниясига амалий ташриф билан келди.

"SAPTCO" вакилларининг ишчи ташрифи UZCARD шўба корхонаси бўлган “AТТО” МЧЖ томонидан Ўзбекистонда жамоат транспортида нақд пулсиз илғор тўлов тизимларини жорий этиш соҳасида тажриба алмашиш лойиҳаси доирасида бўлиб ўтди. Меҳмонлар транспорт ишини оптималлаштириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг бугунги натижалари билан танишдилар. “AТТО” МЧЖ ходимлари ягона платформага киритилган асосий электрон модуллар, Республика ҳудудларида йўл ҳақини контактсиз тўлаш тизимини жорий этишнинг бугунги ҳолати, шунингдек, бошқа транспорт турлари, жумладан, йўналишли таксилар, электр поездлар ва шаҳарлараро транспорт воситаларини AТТО тизимига улаш ҳақида батафсил сўзлаб бердилар. Шу билан бирга, меҳмонлар метро бекатларига ташриф буюриб, реал вақт режимида валидаторлардан фойдаланишни кузатиш ва онлайн тўловлар оқимини баҳолаш имкониятига эга бўлдилар.

Ташриф доирасида хорижлик меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” AЖ да ишчи учрашувлар ўтказдилар, уларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг жорий натижалари, шунингдек, ушбу соҳани яқин келажакда ривожлантириш бўйича асосий вазифалар ва истиқболли режалар билан танишдилар.

"SAPTCO" компаниялар консорциуми томонидан тўпланган тажриба кейинчалик Мадина шаҳрида (Саудия Aрабистони) амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, хорижий делегация аъзолари UZCARD фаолиятини юқори баҳоладилар ва бу борадаги ишонч билан олиб борилаётган ишлар, бундай конструкторлик ечимлардан фойдаланиш илғор технологияларни мамлакат фуқаролари учун имкон қадар қулай қилиш, кундалик ҳаётни сезиларли даражада осонлаштириш ва қулайлик яратиш деган фикрни билдирдилар.

Учрашув якунлари сарҳисоб қилинар экан, томонлар кейинги ҳамкорликни янада чуқурроқ муҳокама қилишни давом эттиришга келишиб олдилар.


Маълумотнома

"SAPTCO" компанияси (Saudi Arabia Public Transport Company) 1979-йилда Саудия Aрабистони Қироллигида ташкил этилган. Компаниянинг устав капитали 300 миллион AҚШ долларидан ортиқни ташкил этади. У биринчи миллий қуруқликда юк ташувчи компания ҳисобланади ва жамоат транспортини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича дунёдаги етакчи бешта компания қаторига киради.

 SAPTCO автопарки 3250 дан ортиқ турли хилдаги автомобиллардан иборат бўлиб, у ерда 1997 нафар ходим меҳнат қилади. SAPTCO аҳолини Aр-Риёд, Макка-и Мукаррама, Мадина, Жидда ва Даммамнинг асосий шаҳарлари ичида иш жадвали ва трафик даражасига кўра фарқланувчи тарифларга эга жамоат транспорти билан таъминлайди